Visa Medical United States Uzbek

For medical exam scheduling, please call morning time from 8:00 till 12:00 and afternoon time from 14:00 till 17:00

Для записи на медосмотр звонки принимаются с 8:00 до 12:00 и с 14:00 до 17:00

Tibbiy ko’rikdan o’tish uchun qo’ng’iroqlar 8:00 dan 12:00 gacha va 14:00 dan 17:00 gacha qabul qilinadi

АҚШга иммиграция бўйича тиббий кўрикдан ўтиш жараёни

Тошкент Халқаро Клиникаси “Green Card” лотереяси орқали иммиграция учун мурожаат қилган номзодларни (оила иммиграция ёки оила бирлашма, шунингдек куёв ва келин) тиббий кўрикдан ўтказади.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида суҳбатга таклифнома олишингиз биланоқ, аввал тиббий кўрикдан ўтиш учун www.intms.org веб-сайтди орқали пул тўлашингиз керак.

Қуйида хизматлар учун тўловни қандай амалга ошириш, тиббий кўрикдан ўтиш учун ёзилиш ва қандай ҳужжатларни олиб келиш кераклиги ҳақида босқичма-босқич кўрсатма мавжуд.

Диққат эслатма: 2024йил 1октабрдан бошлаб АҚШ касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказлари (CDC) кўрсатмаларига биноан 2 ёшва ундан катта бўлган барча иммиграцион визага мурожаат этувчилар IGRA тестидан ўтишлари лозим. Ушбу тест Тошкент Халқаро Клиникасида ҳудудида қон олиш йўли орқали ўтказилади.

Халқаро тиббий хизматлар веб-сайти (www.intms.org) чет элга саёҳат қиладиганлар учун тиббий кўриклар учун тўловлар порталидир. Ушбу сайтда кўрсатилган мамлакатлар: Канада, Буюк Британия ва Қўшма Штатлардир. Мазкур холатда Сиз AҚШ байроғини танлашингиз керак. Тилни танланг (рус ёки инглиз) ва анкетани тўлдиришни бошланг.

Муҳим: Таклифномада исмлари кўрсатилмаган болалар тиббий кўрикдан ўтказилмайди. Болаларни рўйхатга олиш учун AҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига мурожаат қилинг.

Тўлов тасдиқлагандан сўнг Сиз кўрсатган электрон манзилга тўлов муваффақиятли амалга оширилганлиги ҳақида хат юборилади. Шундан кейин қуйида келтирилган хужжатларни сканерланган холда DV lottery/ E-medical medicalsTIC@tashclinic.org электрон манзилига рўйхатдан ўтиш учун юборасиз. Хужжатларингиз рўйҳатдан ўтгандан сўнг электрон манзилингизга тиббий кўрик куни ва вақти кўрсатилган хат оласиз.

Барча саволлар ва аризалар факат электрон манзил орқали қабул қилинади.

Барча сканерланган хужжатлар сифатли ва PDF форматда бўлиши керак.

Рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати:

  • Ҳар бир оила аъзосининг чет ел паспорти нусхаси (фотосурат билан бош саҳифа) ;
  • 3 х 4 см JPEG фотосурати (рангли, оқ фон, сўнгги 6 ойда туширилган бўлиши керак);
  • АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига таклифнома;
  • DS-260 шакли (Online Immigrant Visa and Alien Registration Application) оилавий иммиграция, Грин кард лотереяси бўйича иммиграция;
  • DS-160 шакли (Online Immigrant Visa and Alien Registration Application) куёв/келин визаси;
  • Поликлиникадан 063 шакл ёки илгари олинган вакциналар сертификати (063 / сертификат таржима қилиниши ва нотариал тасдиқланиши шарт эмас. Тошкент Халқаро клиникасидан сизнинг эмлаш картангиз, тиббий кўрикдан ўтганингиздан сўнг бир ой ичида ҳақиқий электрон почта манзилингизга юборилади. Бу шакл ФАҚАТ АҚШДА СЎРОВ БЎЙИЧА ТАҚДИМ ЭТИШ УЧУН ва консуллик бўлимида суҳбатингиз учун талаб қилинмайди);
  • Covid-19га қарши эмлаш сертификати;
  • Алоҳида қоғоз варағида қўйидаги маълумотларни тақдим қилиш:Ўзбекистонда яшаш манзили, АҚШда яшаш учун мўлжалланган манзил, электрон почта манзили, телефон рақами (шаҳар ва мобил рақамлар).
  • Сизнинг эмлаш картангиз тиббий кўрикдан ўтгандан кейин бир ой ичида юбориладиган аризачининг ҳақиқий электрон почта манзили

Тиббий кўрик ўтиш учун керак бўладиган хужжатлар:

  • Хорижий паспорт, агарда тиббий кўрик оилавий ўтилса, барча оила аъзоларининг хорижий паспорти;
  • Ҳар бир оила аъзосининг хорижий паспорти нусхаси (фотосурат билан бош сахифа) ҳар бир оила аъзоси учун;
  • АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига келган таклиф хати;
  • DS-260 форма (Online Immigrant Visa and Alien Registration Application) оилавий иммиграция, Грин Кард лотореяси орқали иммиграция;
  • DS-160 форма (Online Immigrant Visa and Alien Registration Application) келин/куёв визаси
  • 063 форма йоки олдин олган вакциналар сертификати;
  • Covid-19 қарши вакцина олинганлигини ҳақида сертификат;
  • Кўзойнак, контакт линзалар;
  • Алоҳида қоғоз варағида қўйидаги маълумотларни тақдим қилиш: Ўзбекистонда яшаш манзили, АҚШда яшаш учун мўлжалланган манзил, электрон почта манзили, телефон рақами (шаҳар ва мобил рақамлар).

Белгиланган вақтда қатъий келиш керак, эрта келманг, лекин кеч ҳам қолманг. Оч қоринга келишни ҳожати йўқ.

Тошкент Халқаро Клиникаси ҳудудида бўлган вақтда номзодларни тиббий кўрикдан ўтиш шартлари:

Тошкент Халқаро Клиникасида тиббий кўрикдан ўтиш шартлари билан танишиш учун қуйидаги манбага мурожаат қилинг.

Виза номзоднинг асл паспорт ва унинг тиббий кўрикдан билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар билан белгиланган вақтда келиши керак. Клиниканинг хавфсизлик ходими номзодни хавфсизлик текширувидан ўтиш учун рўйхатига мувофиқ чақиради.

Болали оилалар, ҳомиладор аёллар ва қариялар хавфсизлик текширувини навбатсиз ўтадилар.

Тиббий кўрик 2 соатдан 4 соатгача давом этади. Агар сиз болалар билан тиббий кўрикдан ўтаётган бўлсангиз, илтимос, болалар овқатлари, тагликлар, шунингдек ўйинчоқлар ва китобларни олиб келинг.

Хавфсизлик текширувидан ўтаётганда клиниканинг хавфсизлик ходими клиниканинг ҳудудига кириш учун зарур бўлган қоидалар, процедуралар ва талабларни тушунтиради. Номзоддан мобил телефонни ўчириб қўйиш, шунингдек клиниканинг хавфсизлик хизматига барча электрон қурилмаларни, шу жумладан автомобил калитлари, суюқ моддалар, спрейлар ва бошқаларни топшириш сўралади.

Текширувдан ўтгач, клиниканинг хавфсизлик хизмати номзодни кутиш ҳонасига йўналтиради.

Эътибор беринг: хавфсизликни таъминлаш мақсадида клиника ҳудудида аудио ва видеокузатув камералари қайд этилади.

Тиббий кўрик натижалари 7-10 кун ичида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига юборилади.

Илтимос, шахсий нарсаларингизни унутманг. Клиника маъмурияти сизнинг шахсий нарсаларингизни йўқотиш учун жавобгар эмас.