United Kingdom

БУЮК БРИТАНИЯГА ТАЛАБАЛИК, МЕҲНАТ ВА МЕХМОН ВИЗАЛАРИ УЧУН ХУЖЖАТ ТОПШИРУВЧИЛАР УЧУН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ ЖАРАЁНИ.

Тошкент халқаро клиникаси Буюк Британия визасига тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича хизматларини кўрсатади.

Қуйида тиббий кўрикга ёзилиш ва тўловни амалга ошириш жараёни бўйича босқичма босқич келтирилган.

Тиббий кўрикдан ўтиш учун навбатга ёздиришдан олдин www.intms.otg веб сайти орқали тўлов қилишингиз лозим.

Эслатма: Тўловни амалга ошириш учун қуйида кўрсатиб ўтилган хужжатлар тўплами керак бўлади:

  •  расм – 3х4 хажмда, электрон кўринишда (расм рангли, оқ фонда ва охирги 6 ой ичида олинган бўлиши лозим).
  • Хорижга чиқиш паспорти (қизил паспорт) –шахсий маълумотларни тўлдириш учун.
  • Электрон почта манзили .
  • Тўлов картаси: Master Card ёки Visa кредит картаси орқали амалга оширилади.

Веб сайтга кирганингиздан сўнг, керакли давлатнинг байроғини танлаб, анкетага маълумотларни тўлдиришни бошланг.

Қуйида тиббий кўрик тўлови учун тўлдириладиган анкета бўйича кўрсатмалар тақдим этилган:

1-босқич—Шахсий маълумотлар .

Розилик шартларини диққат билан ўқинг. Шахсий маълумотларингизни тақдим қилишга розилик берганингиздан сўнг, навбатдаги босқичга ўтасиз.

2-босқич

Тиббий кўрикдан ўтувчи одамлар сонини белгиланг.

3-босқич

Ушбу босқичда ўзингиз ва оила аъзоларингиз (агар оила аъзоларингиз хам тиббий кўрикдан ўтаётган бўлса)ни паспорт маълумотларини (хорижга чиқиш паспорти бўйича) ва расмларни юклашингиз лозим. Маълумотларни тўғри тўлдирганингиздан сўнг, сиз автоматик равишда халқаро тиббий хизматлар порталига ўтиб кетасиз. Ушбу порталда алоҳида ўзингиз учун ёки оила аъзоларингиз билан бўлса, умумий тиббий кўрик учун тўлов миқдорини автоматик равишда хисоблаб беради.

Диққат қилинг: Тошкент халқаро клиникаси тиббий кўрик учун тўлов қабул қилмайди, тўловингиз Халқаро тиббий хизматлар сервислар марказига йўналтирилади.

Тиббий кўрик учун хисобланган тўлов миқдори:

0 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун-50 АҚШ доллари

11 ёш ва ундан катта бўлган шахслар учун-95 АҚШ доллари

 4-босқич: Мазкур босқичда сизга “MASTER CARD” ва “VISA”халқаро валюта карталридан бири керак бўлади.

-Карта эгасининг исми ва фамилияси, карта рақами ва амал қилиш муддати хатосиз тўлдирилганига ишонч хосил қилишингиз лозим.

-Тўлов картасида етарли маблағ борлигини текшириб олинг.

-Тўловни муваффақиятли амалга оширганингиздан сўнг квитанция ва сиз тўлдирган анкета маълумотлари Тошкент халқаро клиникасига шунингдек сиз кўрсатган электрон адресингизга юборилади.

-Агарда тўлов қилиш сўровингиз рад этилса, тўлов рад этилганини сабабини билиш учун картани тақдим этган банк маъмуриятига мурожаат қилинг.

-Тўлов қилинган пул маблағи ортга қайтарилмайди.

5-босқич: Тиббий кўрикдан ўтиш учун навбатга ёздириш

-Тўловингиз тасдиқлангандан сўнг Тошкент халқаро клиникасига навбатга ёздириш учун +998712910726 рақамига қўнғироқ қилинг. Қўнғироқлар Душанбадан Жумагача 10:00 дан 12:00 гача ва 14:00 дан 17:00 гача қабул қилинади.

6-босқич: Тиббий кўрикдан ўтиш куни:

Тиббий кўрикдан ўтиш куни навбатга ёздирилган вақтга ўз вақтида (оч қоринга келиш шарт эмас) келишингиз лозим. Белгиланган вақтдан олдин келманг, шунингдек кеч қолмасдан келишингизни тавсия қиламиз.

Тиббий кўрикдан ўтиш учун керакли хужжатлар рўйхати:

-Ўзингиз ва оила аъзоларингизнинг хорижга чиқиш паспортлари.

-Хорижга чиқиш паспортлари нусхаси (1 донадан).

-Расм 3х4 хажмда, босиб чиқарилган холатда бўлиши лозим (2 дона). Рангли, оқ фонда ва охирги олти ой ичида рамга олинган бўлиши лозим.

-Ишга таклиф қилинганлиги ҳақидаги таклифнома хужжати, ўқишга кирганлиги ҳақидаги университет томонидан юборилган хужжат(қоғозга чиқарилган кўринишда).

-Мехмон визаси орқали тиббий кўрикдан ўтаётган ҳолатда, Буюк Британиядаги яшаш манзилини 1 та вароқда босма харфларда ёздирилган бўлиши лозим.

Шартлар ва қоидалар.

Ушбу холатда тақдим этилган барча маълумотларингизни ишончлилиги ва аниқлилигига ўзингиз жавобгар бўласиз.

-Тиббий кўрикдан ўтувчи шахс кўрикдан ўтиш учунхорижга чиқиш паспорти(асл нусхаси) ва тиббий кўрик учун керакли бўлган барча хужжатлар (4-босқичга қаранг) билан белгиланган вақтда келиши лозим.

– Тиббий кўрикдан ўтувчи шахс Тошкент халқаро клиникаси худудига кириш тартиб-қоидаларига риоя қилиши лозим.

-Тиббий кўрикдан ўтувчи шахсдан уяли алоқа воситасини ўчириб, барча электрон қурилмалар, шунингдек барча турдаги суюқликларни клиника хавфсизлик бўлими ходимларига бериш сўралади. Кўрикдан ўтувчи шахсларга фақат расмлар кўчирилган CD дискни клиника худудига олиб кириш учун рухсат берилади. (“USB Driver ” ва шунга ўхшаган ускуна ва жихозларни олиб кириш таъқиқланади)

Видео кузатув камералари:

Диққат қилинг, клиникадаги барча жамоат хоналари видео кузатувида бўлиб видео ёзиб олинади (аудио ёзувлраи хам) .

Қўшимча маълумотларни +9989712910142 рақамига қўнғироқ қилиб билсангиз бўлади.