New Zealand

For medical exam scheduling, please call morning time from 8:00 till 12:00 and afternoon time from 14:00 till 17:00

Для записи на медосмотр звонки принимаются с 8:00 до 12:00 и с 14:00 до 17:00

Tibbiy ko’rikdan o’tish uchun qo’ng’iroqlar 8:00 dan 12:00 gacha va 14:00 dan 17:00 gacha qabul qilinadi

Тиббий кўрик учун рўйхатдан ўтиш

Тошкент ҳалқаро клиникаси (TIC) Янги Зеландияга виза олиш учун тиббий кўрик хизматини кўрсатади.

Тиббий кўрикга ёзилиш учун қўйидагилар тақдим этиш керак бўлади:

NZHR ёки NZER рақам (Янги Зеландия иммиграция референс рақами)

Агарда сизда NZHR/NZER рақам мавжуд бўлмаса, клиника ушбу рақамни олиш учун сизни рўйхатга қўяди, сиздан ушбу маълумотларни тақдим қилиш сўралади.

  • Виза категорияси
  • Виза тури
  • Тиббий кўрик тури (тўлиқ/қисман ёки тиббий кўриксиз)
  • Рентген ёки рентгенсиз
  • Янги Зеландияда бўлиш муддати

1 қадам: Тиббий кўрик учун рўйхатдан ўтиш

Барча зарурий хужжат тайёр бўлса, тиббий кўрикка рўйхатдан қуйидагича ўтса бўлади:

  • Тошкент халқаро клиникасининг +998-71-2910726/+998-78-1201120 рақамларига қўнғироқ қилинг. Қўнғироқлар душанбадан жумагача соат 8:30 дан 17:00 га қадар қабул қилинади.
  • Биз билан телеграм рақам +998900040142 орқали душанбадан жумагача соат 8:30 дан 17:00 га қадар боғланишингиз мумкин.
  • Бизнинг электрон манзилимизга frontdesk@tashclinic.org мурожаат қилишингиз мумкин

2 қадам: Тиббий кўрик куни 

Тиббий кўрик куни белгиланган вақтда келишингиз керак (эрта келманг, кеч қолманг).

Ўзингиз билан қуйидаги хужжатларни тақдим келишингиз керак:

  • Оиланинг ҳар бир аъзосига тегишли паспорт (қизил/ чет элга чиқиш паспорти)
  • Паспортларнинг расм мавжуд вароғининг 2 та нусхаси
  • Covid-19 га қарши эмланганлик сертификати, агар мавжуд бўлса
  • Ариза шакли, агарда мавжуд бўлса ((NZHR/NZER шакли)
  • Тўлов учун халқаро тўлов карта (Виза, Мастер кард, Американ Экспресс)

Изох: Тиббий кўри нархи, ташриф буюрган кунингиз ва электрон анкетасни тўлдирганингиздан сўнг маълум қилинади. Тўлов суммаси 70 дан 282 АҚШ долларигача бўлиши мумкин.

 

Шартлар ва йўриқлар:

Сиз ушбу шаклда берилган маълумотларнинг ростлиги ва аниқлиги учун жавобгар бўласиз.

Ариза берувчилар белгиланган вақтда паспорт ва бошқа тиббий кўрикга алоқаси бўлган хужжатлар билан ташриф буюриши керак.

Ариза берувчилар клиника худудида талаблар ва жараён қоидаларига амал қилишлари шарт. Сиздан мобил телефонингизни ўчириб қўйиш ва барча электрон анжомларни, автомашина калити, барча турдаги суюқликлар ва спрейларни хавфсизлик хизмати ходимига топшириш сўралади.

Видеоёзув: Огох бўлинг, умумий кутиш жойлардаги барча харакатлар клиника кузатув камералари ва микрофонлар орқали кузатилади ва ёзиб олинади.

Қўшимча маълумотларни телефон рақам орқали олишингиз мумкин: +998-71-291-0726 / +998-78-120-1120

Қўнғироқлар душанбадан жумага қадар соат 8:30 дан 17:00 гача қабул қилинади.