38 Sarikul street, Tashkent
100105, Uzbekistan
38 Sarikul street,
Tashkent 100105,
Uzbekistan
For medical exam scheduling, please call morning time from 8:00 till 12:00 and afternoon time from 14:00 till 17:00
Для записи на медосмотр звонки принимаются с 8:00 до 12:00 и с 14:00 до 17:00
Tibbiy ko’rikdan o’tish uchun qo’ng’iroqlar 8:00 dan 12:00 gacha va 14:00 dan 17:00 gacha qabul qilinadi
Сизнинг виза олиш бўйича аризангиз тиббий кўрикни талаб этади. Тошкент ҳалқаро клиникаси сизнинг тиббий кўрик натижаларингизни Канада иммиграция хизматига тақдим этади (CIC).
Эслатма. Кейинги босқичга ўтиш учун сизга қўйидагилар керак бўлади:
1- Босқич: Шахсий маълумот.
Шартлар билан танишиб чиқиб ва розилик билдирган тақдирингизда шахсий маълумотларни киритиш ва расм юклаш учун кейинги босқичга ўтинг.
2- Босқич: Тўлов.
Расм юклаб барча зарурий шахсий маълумотларингизни киритганингиздан сўнг, сиз тўлов платформаси IntMS (www.intms.org)га йўналтириласиз, ушбу платформа автоматик тарзда сиз учун алоҳида, ёки умумий суммани, сиз ва оила аъзолариз учун хисоблаб беради.
Эътибор қилинг: TIC тўлов қабул қилмайди, тиббий кўрик учун тўлов Халқаро тиббиёт ҳизматига йўналтирилади.
Тиббий кўрик ва барча зарурий лаборатория анализлари тўлови қуйидагича:
Тўлов MasterCard ва Visa карталари орқали амалга оширилиши мумкин.
Тўловдан сўнг квитанция ва сиз томонингиздан тўлдирилган маълумот Тошкент ҳалқаро клиникасига сиз тақдим этган электрон почта манзилига юборилади.
3- Босқич: Тиббий кўрикга ёзилиш
Тўловдан сўнг, Тошкент халқаро клиникасига қўнғироқ қилиб кўрикга ёзилинг. Телефон рақам: +998-78-120-1120. Қўнғироқлар душанбадан жума кунга қадар соат 8:30 дан 17:00 гача қабул қилинади.
4- Босқич: Тиббий кўрик куни
Белгиланган кун ўз вақтида келиш шарт.(Эрта келманг ва кечикманг)
Ўзингиз билан қуйидаги хужжатларни олиб келинг:
Шартлар ва йўриқлар:
Сиз ушбу шаклда берилган маълумотларнинг ростлиги в аниқлиги учун жавобгар бўласиз.
Ариза берувчилар белгиланган вақтда паспорт ва бошқа тиббий кўрикга алоқаси бўлган хужжатлар билан ташриф буюриши керак.
Ариза берувчилар клиника худудида талаблар ва жараён қоидаларига амал қилишлари шарт. Сиздан мобил телефонингизни ўчириб қўйиш ва барча электрон анжомларни, автомашина калити, барча турдаги суюқликлар ва спрейларни хавфсизлик хизмати ходимига топшириш сўралади.
Видеоёзув: Огох бўлинг, умумий кутиш жойлардаги барча харакатлар клиника кузатув камералари ва микрофонлар орқали кузатилади ва ёзиб олинади.
Тўловлар 2-босқичда белгиланган график асосида амалга оширилади. Тўлов қайтариб берилмайди.
Қўшимча маълумотларни телефон рақам орқали олишингиз мумкин: +998-78-120-1120
Қўнғироқлар душанбадан жумага қадар соат 8:30 дан 17:00 гача қабул қилинади.