Australia

For medical exam scheduling, please call morning time from 8:00 till 12:00 and afternoon time from 14:00 till 17:00

Для записи на медосмотр звонки принимаются с 8:00 до 12:00 и с 14:00 до 17:00

Tibbiy ko’rikdan o’tish uchun qo’ng’iroqlar 8:00 dan 12:00 gacha va 14:00 dan 17:00 gacha qabul qilinadi

Тиббий кўрик учун рўйхатдан ўтиш

Сизнинг виза олиш бўйича аризангиз тиббий кўрикни талаб этади. Тошкент ҳалқаро клиникаси сизнинг тиббий кўрик натижаларингизни Австралия ички ишлар вазирлигига тақдим этади.

Эслатма. Кейинги босқичга ўтиш учун сизга қўйидагилар керак бўлади:

  • Юклаш учун JPEG форматдаги 3 х 4 расм (рангли, оқ фонда, сўнгги 6 ой ичида олинган)
  • Шахсий маълумотларни тўлдириш учун паспорт
  • Электрон почта манзили
  • Тўлов учун: МasterCard кредит картаси ёки Visa.

1- Босқич: Шахсий маълумот. Шартлар билан танишиб чиқинг ва розилик билдирган тақдирингизда шахсий маълумотларни киритиш ва расм юклаш учун кейинги босқичга ўтинг.

2- Босқич: Тўлов. Расм юклаб барча зарурий шахсий маълумотларингизни киритганингиздан сўнг, сиз тўлов платформаси IntMS (www.intms.org)га йўналтириласиз, ушбу платформа автоматик тарзда сиз учун алоҳида, ёки умумий суммани, сиз ва оила аъзолариз учун  хисоблаб беради.

Эътибор қилинг: TIC тўлов қабул қилмайди, тиббий кўрик учун тўлов Халқаро тиббиёт ҳизматига йўналтирилади.

Тиббий кўрик ва барча зарурий лаборатория анализлари тўлови қийидагича:

  • 0 дан 10 ёшгача ариза берувчилар – 105 АҚШ доллари.
  • 11 дан 15 ёшгача ариза берувчилар – 170 АҚШ доллари.
  • 15 ва ундан катта ёшдаги ариза берувчилар – 175 АҚШ доллари.

Тўлов  MasterCard ва Visa карталари орқали амалга оширилиши мумкин.

  • Карта эгаси, карта рақами ва амал қилиш муддати тўғри ёзилганлигига ишонч ҳосил қилинг.
  • Тўлов картасида етарли даражада сумма борлигига ишонч ҳосил қилинг.
  • Агар тўлов қабул қилинмаса, карта очилган банк билан боғланинг ва нима сабабдан тўлов ўтмаганлигини аниқлаштиринг.

Тўловдан сўнг, квитанция ва сиз томонингиздан тўлдирилган маълумот Тошкент ҳалқаро клиникаси ва сиз тақдим этган электрон почта манзилига юборилади.

3- Босқич: Тиббий кўрикга ёзилиш

Тўловингиз тасдиқлангандан сўнг, Тошкент халқаро клиникасига қўнғироқ қилиб кўрикга ёзилинг. Телефон рақам: +998-71-291-0726/ +998-78-120-1120. Қўнғироқлар душанбадан жума кунга қадар соат 8:30 дан 17:00 гача қабул қилинади.

4- Босқич: Тиббий кўрик куни

Белгиланган кунда ўз вақтида келиш шарт. Эрта келманг ва кечикманг.

Ўзингиз билан қуйидаги хужжатларни олиб келинг:

  • Барча оила аъзолари учун амалдаги қизил ёки чет давлатга чиқиш паспорти
  • Паспортнинг суратли қисмининг 2 та нусхаси
  • Covid-19 дан эмланганлик бўйича сертификат (агар мавжуд бўлса)
  • Аризанинг тўлдирилган қоғоз нусхаси, (агар мавжуд бўлса)

Шартлар ва йўриқлар:

Сиз ушбу шаклда берилган маълумотларнинг ростлиги в аниқлиги учун жавобгар бўласиз.

Ариза берувчилар белгиланган вақтда паспорт ва бошқа тиббий кўрикга алоқаси бўлган хужжатлар билан ташриф буюриши керак.

Ариза берувчилар клиника худудида талаблар ва жараён қоидаларига амал қилишлари шарт. Сиздан мобил телефонингизни ўчириб қўйиш ва барча электрон анжомларни, автомашина калити, барча турдаги суюқликлар ва спрейларни хавфсизлик хизмати ходимига топшириш сўралади.

Видеоёзув: Огох бўлинг, умумий кутиш жойлардаги барча харакатлар клиника кузатув камералари ва микрофонлар орқали кузатилади ва ёзиб олинади.

Тўловлар 2- Босқичда белгиланган график асосида амалга оширилади. Тўлов қайтариб берилмайди.

Қўшимча маълумотларни телефон рақам орқали олишингиз мумкин: +998-71-291-0726/ +998-78-120-1120

Қўнғироқлар душанбадан жумага қадар соат 8:30 дан 17:00 гача қабул қилинади.